Sayt yangilanmoqda

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига!!!

17.11.2022

545

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ  акциядорлари диққатига!!!

“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2022 йил 17 ноябр соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51-бино, Жамиятнинг мажлислар залида “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:
  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қоидаларини тасдиқлаш;
  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойда тақсимланиши тартибини тасдиқлаш;
  3. Жамият ички низомларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш;
  4. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Ижроия органи раҳбари – Жамият бош директорини сайлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2022 йил 25 октябрга белгиланган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2022 йил 11 ноябрга белгиланган.




Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.

Ortga qaytish