Телефон для справок
+998 (71) 230 23 64Телефон доверия
+998 (90) 830-75-77Телефон для справок
+998 (71) 230 23 64Телефон доверия (Антикоррупция)
+998 (90) 830-75-77
“Ўзбекэкспертиза” АЖ Бош директори
лавозимига танлов эълон қилади
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ – 4720-сон қарори, Корпоратив бошқарув кодекси, ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖ уставига мувофиқ “Ўзбекэкспертиза” АЖ Бош директори лавозимига номзодлар танловини эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирган хорижий давлатларнинг фуқаролари таклиф этилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Мажбуриятлари:
Ўз ваколати доирасида, жамият фаолияти самарадорлигини оширилишини таъминлаган ҳолда, Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш.
Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг ижросини ташкил қилиш.
Жамият таркибий бўлинмаларини ўзаро самарали ҳаракат қилишини таъминлаш.
Ҳap чоракда жамиятнинг кузатув кенгаши ва бир йилда камида бир марта жамият акциядорларининг умумий йиғилишида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва жамият стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисобот бериш.
Жамиятни ривожлантириш дастурлари, стратегиялари, концепциялари ва бизнес-режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.
Жамиятнинг шартнома мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш.
Жамиятнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада назарда тутилган микдорда даромад олиш чораларини таъминлаш.
Жамият фаолиятида конунчилик нормалари ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлаш.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, ҳамда акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумот олувчиларга тақдим этилаётган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ишончлилигини таъминлаш бўйича чораларни кўриш.
Жамият номидан ҳужжатларни имзолаш.
Меҳнат ва ишлаб чикариш интизомининг сақлаб турилишини таъминлаш.
Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатлари ва меҳнат муҳофазасига риоя қилинишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг нoрматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, жамият Устави ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомга мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.
Керакли кўникмалар:
Олий маълумот - мажбурий;
Камида 3 йил иш тажрибаси;
Иқтисодий ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида камида 5 йил иш тажрибаси;
Товар келиб чиқишини сертификатлаштириш соҳасидаги амалдаги қонунчилик нормаларини, жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994 - сонли қарори билан тасдиқланган “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом талабларини билиш;
Ўзбекистон Республикасининг экспертиза бўйича қонунчилиги, экспертиза тартиб-қоидалари, маҳаллий ва халқаро экспертиза фаолияти, 2024 йилги Инкотермс қоидалари ва савдо методологияси, ғазначилик ва бухгалтерия операциялари, шунингдек, омбор операцияларини билиш талаб қилинади;
амалдаги ёки олинган қўшимча профессионал сертификатлар афзаллик бўлади;
халқаро ташкилотларда иш тажрибаси маъқулланади;
Жамоада ишлаш ва мураккаб вазифаларни бажариш қобилияти;
аналитик фикрлаш, юқори даражадаги масъулият, стрессга чидамлилик, яхши ривожланган мулоқот қобилиятлари;
Чет (инглиз, рус ва бошқа) тилларини билиш тавсия этилади.
Шароитлар
Ривожланаётган жамиятда ишлаш;
Расмий рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий нафақалар;
Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ ижтимоий пакет.
Иш ҳақи даражаси муваффақиятли номзод билан муҳокама қилинади;
Жамият ҳисобидан касбий ўсиш ва малака ошириш;
Корпоратив сиёсат доирасида ҳисобот йили натижаларига кўра рағбатлантириш бонуси;
Иш вақти 5/2 соат 09:00 дан 18:00 гача.
Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:
олий маълумоти бўлмаган шахслар;
раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган бўлса;
суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса
ва уни банкрот деб топган пайтдан ҳали икки йил ўтмаган бўлса.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этиш:
Лавозимга даъвогар номзодларнинг ҳужжатлари (резюме ёки маълумотнома, диплом ва сертификатлар нусхалари, тавсияномалар (агар бўлса), меҳнат дафтарчаси нусхаси, судланганлик муддати йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома) қуйидаги манзили бўйича муҳрланган конвертларда қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51 уй.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: ушбу эълон Жамият веб-сайтида (expertiza.uz) Корпоратив маълумотларнинг ягона порталида (www.new.openinfo.uz) эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун.
Танловда иштирок этиш бўйича иштирокчилар қуйидаги телефон орқали боғланишлари мумкин: (71) 230 - 23- 64